Жаҳон | 21:56 / 09.02.2024
11711
2 дақиқада ўқилади

Украина АҚШ ёрдами блокланган тақдирда давлат бюджетини молиялаштиришнинг муқобил режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ 

Киев бу масалада Халқаро Валюта Жамғармасидан (ХВЖ) ёрдам олиши мумкин. 

Фото: AFP/Getty Images

Украина Қўшма Штатлардан келаётган ёрдам тўсиб қўйилган тақдирда давлат бюджетини молиялаштириш режасини кўриб чиқмоқда, деб ёзди Bloomberg. 

У облигациялар чиқариш, солиқларни ошириш ва харажатларни камайтиришни ўз ичига олади. Буни Халқаро Валюта Жамғармасидан (ХВЖ) транш олиш умидида қилиш таклиф этилмоқда. 

Ушбу режа 12 феврал куни Киевга ташриф буюриши режалаштирилган Украинадаги ХВЖ миссияси раҳбари Гэвин Грейга тақдим этилиши кутилмоқда. Ушбу халқаро ташкилотдан ажратиладиган транш миқдори 5,3 миллион долларни ташкил қилиши мумкин. 

Қайд этилишича, Украина ХВЖ олдидаги мажбуриятларини бажарганига қарамай, агар аниқ ҳаракатлар режаси тақдим этилмаса, жамғарма раҳбарияти транш ўтказилишини маъқулламаслиги мумкин. 

АҚШ Конгресси ўз жанубий чегараларини мустаҳкамлаш, Исроил ва Тайванни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Украинага ёрдам учун 60,1 миллиард доллар ажратишни ўз ичига олган қонунчилик ташаббусини муҳокама қилишда давом этмоқда. Вакиллар палатасида республикачилар ушбу қонун лойиҳасига қарши чиқмоқда. Улар ёрдам ажратиш масаласи алоҳида қонун билан кўриб чиқилишини талаб қилмоқда. Музокаралар декабр ойидан бери муваффақиятсиз давом этяпти.

Мавзуга оид