Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада хонадонида майнинг қурилма ўрнатган фуқаролар давлатга 7 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирди
Соҳа масъуллари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида яшовчи 5 нафар фуқаро яшаш хонадонида майнинг қурилмалар ўрнатгани аниқланган.
Фарғона вилоятида 23 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 7 миллиард 315 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 1–8 феврал кунлари «Ўзэнергоинспекция» томонидан ДХХ, Бош прокуратура ва ИИБ ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 7,3 миллиард сўм зарар келтирилган.
Мисол учун, Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида истиқомат қилувчи беш нафар фуқаро томонидан ўз яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улаб олишлари натижасида давлат манфаатларига жами 7 миллиард 14 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025