Ўзбекистон | 08:10 / 11.02.2024
8603
2 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» янги ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: Kun.uz

«Ўзгидормет» 12–14 феврал кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи 12 февралда +11...+16 даража, 13–14 февралда +11...+16 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 12 февралда +12...+17 даража, 13–14 февралда +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 12–13 февралда +12...+17 даража, 14 февралда +15...+20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 13–14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 12 февралда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 февралда кечаси –1...+4 даража, кундузи +1...+6 даража, 13 февралда кечаси 0...–5 даража, кундузи +3...+8 даража, 14 февралда кечаси –3...+2 даража, кундузи +6...+11 даража бўлади.

Мавзуга оид