Ўзбекистон | 09:50 / 12.02.2024
11640
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 миллиондан ошди

1 январ ҳолатига, жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган. Бу – икки йил олдинги кўрсаткичдан 23 фоизга кўп. Енгил автомобиллар сони ҳар 1000 кишига 98 тани ташкил этяпти.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Аҳолига тегишли автотранспорт воситалари:

  • енгил автомобиллар – 3 759 045 та; 
  • юк автомобиллари – 240 917 та; 
  • автобуслар – 6 297 та;
  • микроавтобуслар – 9 102 та;
  • махсус транспортлар – 5 383 та.

Жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони:

  • 2022 йил 1 январ ҳолатига: 3 268 470 та (шундан 3 051 734 таси енгил автомобил);
  • 2023 йил 1 январ ҳолатига: 3 637 119 та (шундан 3 396 520 таси енгил автомобил);
  • 2024 йил 1 январ ҳолатига: 4 020 744 та (шундан 3 759 045 таси енгил автомобил).

2024 йилнинг 1 январ ҳолатига, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган. Шунга кўра, енгил автомобиллар сони ҳар 1000 кишига 98 тани ташкил этилмоқда. 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига бу кўрсаткич 95 та бўлган.

Статистика агентлигига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 418 734 та енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Уларнинг русуми қуйидагича:

  • “Cobalt”  –  118 093 дона
  • “Damas” – 89 154 дона 
  • “Lacetti-Gentra” – 82 133 дона
  • “Tracker” – 48 082 дона
  • “Onix” – 30 596 дона
  • “Chery” – 9 829 дона
  • “KIA” – 15 036 дона
  • “Exeed” – 91 дона
  • “Haval” – 134 дона
  • Махсус енгил автомобиллар – 25 586 дона

Аввалроқ, 2023 йилда хориждан 73 204 та енгил автомобил импорт қилингани, бу 2022 йилга нисбатан 2,4 баробарга кўплиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид