Ўзбекистон иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияга қўшилди
Мазкур конвенция 99 давлат томонидан ратификация қилинган. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар ҳам бор.
Сенат ялпи мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенциясини (Женева, 1949 йил 1 июл) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
Конвенция иш берувчилар томонидан пул шаклида иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган. Қоидалар иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланади.
Муҳокама давомида конвенцияда иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхат, купон ёки бошқа шаклда, шунингдек, таркибида алкогол миқдори юқори бўлган спиртли ичимликлар, организм учун зарарли гиёҳванд моддалар кўринишида тўлаш тақиқлангани таъкидланди.
Ушбу конвенция жаҳоннинг 99 та давлати томонидан ратификация қилинган. Муҳокама якунлари бўйича қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
09:01 / 21.06.2024
Ўзбекистон ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди
08:46 / 30.04.2024
Киев инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядан четга чиққанини рад этди
08:13 / 29.04.2024
Киев уруш даврида Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядан чиқади
14:25 / 06.04.2024