Ўзбекистон | 13:14 / 13.02.2024
6377
1 дақиқада ўқилади

Судялар олий кенгаши Навоийда пора билан қўлга тушган судья юзасидан баёнот берди

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судяси 500 доллар ва 6 миллион 250 минг сўм олган вақтида ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Судялар олий кенгаши мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, ҳакамлик судлари суд тизимига кирмайди. Аксинча, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи муайян иқтисодий низоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган нодавлат орган ҳисобланади. Шу боис, ҳакамлик судлари фаолияти Ўзбекистоннинг «Судлар тўғрисида»ги қонуни билан эмас, балки алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат – «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинган.

«Баёнлардан хулоса шуки, ҳакамлик судлари судялари Судялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланмайди ва озод этилмайди», дейилади кенгаш баёнотида.

Мавзуга оид