Жаҳон | 18:36 / 14.02.2024
11710
2 дақиқада ўқилади

Имомали Раҳмон тожикистонлик амалдорларга камида иккита чет тилини ўрганишни буюрди 

Тожикистон раҳбари бунинг учун 1 йил мухлат берди.

Фото: Flickr

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон республиканинг барча вилоятлари судяларини лавозимидан озод қилиш ва тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади ҳамда янги кадрлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида у касбий маҳоратни ошириш, миллий қонунлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ўзлаштириш, тилни билиш каби масалаларга эътибор қаратди. 

Шу билан бирга, президент ҳар бир давлат хизматчиси давлат тилини юқори савияда билиши, шунингдек, камида иккита чет тилини бир хил даражада билиши шартлигини таъкидлади. 

Шу муносабат билан адлия тизими ходимларига ва барча давлат хизматчиларига чет тилларини чуқур ўрганиш учун бир йил муддат бериш, ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда уларга нисбатан зарур чоралар кўриш топширилди. 

«Виждонли ва ҳалол, хушмуомала бўлинг, чунки жамиятда инсон халққа холис хизмат қилиш орқалигина иззат ва ҳурматга эриша олади», деди Тожикистон президенти давлат хизматчиларига.

Мавзуга оид