Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харкивда дарёга оқиб кетган нефт ва Авдийивкадаги ҳимоячилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 720-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- АҚШ Путиннинг можарони музлатиш учун Украинада ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифини рад этган, деб хабар беради Reuters. Нашр манбаларига кўра, 2023 йилда Путин воситачилар орқали, жумладан Москванинг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари воситачилигида Украинада ўт очишни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. Аммо бундан наф бўлмаган.
- Россиядаги телеграм-каналлар Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги полигонига зарба берилганини хабар қилди. Украина томони бу хабарни дезинформация деб атаган.
- АҚШ сенати Украинага ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
- Украина ғарбидаги Космач қишлоғида маҳаллий эркаклар урушга олиб кетилаётгани учун намойиш ўтказилди. Аҳоли вакиллари болали аёлни «ҳарбий комиссариат айғоқчиси» сифатида гумонлаб калтаклаган.
- Финландия президентлиги учун сайловларда ғолиб чиққан собиқ бош вазир Александр Стубб Украинада «тинчлик сари йўл жанг майдони орқали ўтиши»ни маълум қилди.
Харкив ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг дафн этилиши
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Волчанск ўққа тутилиши оқибатлари
Волчанск — Харкив областида, Россия-Украина чегарасидан беш километр масофада жойлашган шаҳар. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов 13 феврал куни россияликлар зарбаси оқибатида шаҳарда тинч аҳоли вакили бўлган 61 ёшли аёл ҳалок бўлганини маълум қилган, яна бир аёл яраланган. Ўққа тутиш вақтида улар Волчанск марказидаги бозорда бўлишган.
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Харкивда нефт база ўққа тутилганидан кейин дарёда пайдо бўлган нефт
9 феврал куни россияликларнинг дронлари Харкивнинг Немишлянский районидаги нефт базани ўққа тутганди. Харкив области ҳарбий маъмурияти матбуот хизматига кўра, нефт маҳсулотлари «атроф муҳитга ҳам зарар етказган». Хусусан, Харкив дарёси ифлосланган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, атроф муҳитга 3000 тонна нефт маҳсулотлари сизиб чиққан. Харкив областидаги Давлат экология инспекцияси мутахассислари Харкив ва област ҳудудидаги тўққиз объектдан, хусусан Уди дарёсидан [Харкив чеккасидан оқиб ўтади] сув намуналарини олишган. Намуналар синовдан ўтказиш учун Украина экология муаммолари илмий-тадқиқот институтига топширилган. Дастлабки тадқиқотлар натижаларига кўра, нефт маҳсулотлари ичимлик суви манбаларига тушмаган», — дейилган матбуот хизмати хабарида.
Ivan Samoilov for Gwara Media / Global Images Ukraine / Getty Images
Краматорск вокзалидаги украин ҳарбийлари
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Бахмут яқинидаги украин танкчилари
Авдийивка атрофидаги украин ҳарбийлари
Украина қуролли кучлари 2023 йил кузи охирида 47-механизациялашган бригадани Запорижжя областидан Донецк области Авдийивка шаҳрига олиб ўтган. Унинг «Леопард» танклари ва «Брэдли» зирҳли машиналари билан қуролланган баталёнлари шаҳар шимолида Россия юришини муваффақиятли тўхтатиб турди, аммо январ ойи охирида РФ армияси украинлар мудофаасини ёриб ўтди. Ҳозирда 47-механизациялашган бригада бўлинмалари Авдийивка атрофида жанг қилишда давом этмоқда.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Мариуполдаги Алоқа уйи
Кенг кўламли урушга қадар Мариупол Алоқа уйида Бош почта бўлими жойлашганди. Бинони советлар давридаги рассом Виктор Арнаутов муаллифлигида 1964 йилда яратилган «Космосни забт этганлар» мозаикаси безаб турган. 2022 йилда ҳарбий ҳаракатлар бошлангач, бино жиддий даражада шикастланган. 2024 йил феврал ойи бошида Киев назоратидаги Мариупол шаҳар кенгаши Москва томонидан тайинланган маъмурият Алоқа уйини бузиб ташлашга қарор қилгани ҳақида хабар берди.
Александр Сухов / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Александр Сухов / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Александр Сухов / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Александр Сухов / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025