Хўжаобод туманига янги ҳоким тайинланди
Жамшидбек Бозорбоев Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманга 2022 йил 18 феврал кунидан буён ҳокимлик қилиб келган Ўткирбек Шукуров соғлиги туфайли вазифасидан озод қилинганди.
Бозорбоев Жамшид Рафиқжон ўғли Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жамшидбек Бозорбоев 1990 йили Избоскан туманида туғилган. 2015 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимлиги, Андижон вилояти “Сувоқава” ДУК, “Тоза ҳудуд” ДУК, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, раҳбар ўринбосари ва раҳбар лавозимларида ишлаган.
У лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Хўжаобод туманига 2022 йил 18 феврал кунидан буён ҳокимлик қилиб келган Ўткирбек Шукуров олдинроқ соғлиги туфайли лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
11:58 / 27.09.2024
Андижонда сел оқизган кўприк 21 октябрга қадар қуриб битирилади — Бекзод Ҳидоятов
19:44 / 26.09.2024
“Одамлар қийналяпти” — Андижонда сел оқизиб кетган кўприк қачон тикланади?
10:35 / 05.04.2024
Андижон вилоятидаги ЙТҲда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди
08:59 / 07.02.2024