7-синф ўқувчисининг бошини деворга урган ўқитувчига жиноят иши очилди
Бола бош қисми соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Тошкент вилояти, Чиноз туманида 7-синф ўқувчисининг бошини деворга урган ўқитувчига жиноятиши очилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, 11 феврал куни Тошкент вилояти, Чиноз туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси А.С. 7-синф ўқувчисининг (2010 йилда туғилган) бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, жароҳат етказган.
Оқибатда бола бош қисми соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олингани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
12:41
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
18:41 / 05.11.2024
Болаларни оила камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади
20:57 / 31.10.2024