Авдийивка учун жанг. Россия армияси шаҳарни эгаллаши арафасидаги сўнгги кунлар
Украинадаги урушнинг 724-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия Авдийивкани тўлиқ эгаллади.
- Володимир Зеленский хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида чиқиш қилиб, Путинда «фақат иккита эҳтимолий якун борлигини айтди — Ҳаага трибунали ёки ҳозир у учун ўлдираётганлар томонидан бири қўлида ўлим топиш».
- Россия сунъий йўлдошларга қарши ядровий космик қурол ишлаб чиқишга уринмоқда, деб хабар қилди CNN.
- Украина ҚК Россия ҳудудлари бўйлаб дронлар орқали ёппасига ҳужум уюштирди. РФ мудофаа вазирлиги бешта регион устида 33 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
- Венгрия бош вазири Виктор Орбан мамлакат парламент Швециянинг НАТОга қабул қилиниши бўйича ҳужжатни 26 феврал куни бошланадиган кейинги сессияда ратификация қилишига ваъда берди.
Авдийивка — Украина қуролли кучларининг Донецк чеккасида 2015 йилда барпо этилган мустаҳкам истеҳкоми эди. Россия армияси Авдийивка томон 2023 йил октябрида йирик юриш бошлади — ва катта йўқотишларга учради. 17 феврал куни РФ қуролли кучлари барибир бутун шаҳар ҳудудини, жумладан шаҳардаги асосий истеҳкомлардан бири бўлган кокскимё заводини ҳам ўз назоратига олди.
Z-каналлар россиялик ҳарбийлар Авдийивканинг турли нуқталарида ўз байроқларини ўрнатаётгани акс этган фото ва видеоларни тарқатмоқда: шаҳарнинг ғарбий чеккасидаги Маданият ва техника саройи, шунингдек кокскимё заводида ҳам.
The Washington Post маълумотига кўра, Украина қуролли кучлари Авдийивкадан 15 феврал куни олиб чиқила бошлаганди. Шу куни РФ қўшини шаҳарга шимоли-ғарбдан кириб келиш қисми устидан назорат ўрнатди ва ичкаридаги гарнизон таъминоти тўхтатилди. 16 феврал куни украиналик ҳарбийлар шаҳар жанубидаги истеҳкомлардан чекинишди. 17 февралга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари армия Авдийивкани ташлаб чиққанини тасдиқлади. Украина мудофаа вазири Рустем Умеров «инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш қарори тўғри бўлгани» ва «шаҳар ҳали қайтариб олиниши»ни айтди.
Селидово ўққа тутилиши оқибатлари
14 февралга ўтар кечаси рус қўшини Донецк областининг Селидово шаҳридаги турар жой ва шифохонага ракета зарбалари йўллади. Украин расмийларига кўра, тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлган — улар орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлган; 12 киши яраланган — жумладан тўрт нафар бола ҳам. Қуйида ушбу ҳужум оқибати акс этган суратлар.
Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги барқарорлаштириш пункти
Шимолий Дон дарёси орқали ўтган кўприкнинг таъмирланиши
Святогорск — Донецк областидаги шаҳар. Россия қўшини уни 2022 йил июн ойи бошида ишғол этган, ўша йил сентябрида эса Святогорск украин армияси томонидан озод этилган. Россияликлар шаҳарни эгаллаган бўлса-да, Шимолий Дон дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Святогорск лаври Украина ҚК назоратида қолганди. Россиялик ҳарбийлар лавр ҳудудини бир неча бор ўққа тутган, 2022 йил май ойида Шимолий Дон орқали ўтган кўприклар портлатилган. Қуйида украин ишчилари томонидан қайтадан тикланган кўприклардан бири акс этган.
Купянскда гуманитар ёрдам тарқатилиши
Мавзуга оид
11:31
AFP: Украина Курск областидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024