Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойидан Тошкент ва Варшава ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
LOT Polish Airlines авиакомпанияси Варшава ва Тошкент ўртасида мунтазам парвозларни йўлга қўйиши ҳақида маълум қилинганди. Авиақатновлар 2024 йил 13 мартдан бошланади.
“Дунё” хабарига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган полшалик сайёҳлар сони 8 мингтани ташкил этган. Бу кўрсаткични 2024 йилда 25 мингга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Варшава—Тошкент—Варшава ҳаво қатновига бағишланган тарғибот тадбирида қайд этилди.
LOT Polish Airlines компанияси Сотув департаменти директори Марта Вишневска ўз нутқида Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан Ўзбекистон туризмига бўлган қизиқиш юқори эканлигини ва Ўзбекистоннинг бой тарихи кўплаб сайёҳлар каби унда катта қизиқиш уйғотганини таъкидлади. У бўлажак ҳаво қатновлари Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги сайёҳлар алмашинувини янада ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.
Рейслар ҳафтасига уч марта: Варшавадан Тошкентга чоршанба, жума ва якшанба кунлари, Тошкентдан Варшавага душанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing 737 МАХ 8 самолётларида амалга оширилади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
10:46 / 12.05.2025
Туск: Варшава савдо марказидаги ёнғин — Россия махсус хизматлари буюртмаси натижаси
13:42 / 02.05.2025