Мисрдан Тошкентга гепатитга қарши дориларнинг жорий йилдаги бешинчи партияси етказилди
Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши дори воситасининг бешинчи партияси етказиб берилди.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларига бўлган жами 800 минг дона С ва В гепатитига қарши дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилди.
2023 йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатга босқичма-босқич юборилди.
10 феврал куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси С гепатитига қарши дори воситасини тўртинчи маротаба Тошкентга етказиб берди. Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир нафар беморнинг 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 6 қадоқ керак бўлади. Мазкур даволаш курсининг Мисрдаги ўртача нархи 31 доллар, Ўзбекистонда эса жорий йилга қадар 100 долларга дея баҳоланиб келинган. Миср ҳукумати тақдим этадиган 800 минг дона дори воситаси жами 133 минг беморга етади.
Агарда гепатит С га қарши дори воситаларини шу пайтгача хориждан харид қилинаётган баҳоларда сотиб олинганда Ўзбекистон давлат бюджетидан 13,3 миллион долларга сарфланган бўларди. Давлат бюджетидан иқтисод қилинган маблағлар гепатитни аниқлаш бўйича аҳолини "скрининг" қилиш ҳажмини жорий 10 мингдан 1 миллионга қадар ошириш, вирусларни аниқлаб, касалликка тўлиқ барҳам беришга имкон яратиши кутиляпти.
Мавзуга оид
13:13 / 09.11.2024
Миср Ўзбекистонда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024