Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қарийб 500 минг тиббиёт ходимининг рақамли технологиялар бўйича малакаси оширилади
Ўзбекистонда 475 минг нафар тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар бўйича малакасини ошириш режалаштирилмоқда.
«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳамда компютер саводхонлиги бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда.
Қайд этилишича, бу борада ҳудудлар кесимида режа-жадвал ишлаб чиқиб тасдиқланади.
Режа асосида ўқитиш ишларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, рақамли технологиялар бўйича соҳа ходимларининг малакаси қуйидагича оширилади:
- 2024 йилда 65 минг;
- 2025 йилда 75 минг;
- 2026 йилда 80 минг нафар.
Мавзуга оид
22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
11:10 / 09.05.2025
Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади
19:13 / 07.05.2025
«Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин сифат бўйича эътирозлар жуда кўп» — президент
13:10 / 07.05.2025