Ўзбекистон | 17:39 / 19.02.2024
6708
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда электробус йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилди

ЙТҲга ҳайдовчининг қон босими ошиб, бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Сергели туманида электробус йўл четини ажратиб турувчи панжарага  бориб урилди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 19 феврал куни соат 12:30 ларда 12-автобус саройи филиали тасарруфидаги Yutong русумли, 40-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Қ.Қ. (стажи 33 йил) бошқарувидаги электробус Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда, дастлабки маълумотга кўра, қон босими ошгани сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четини ажратиб турувчи панжарага  бориб урилган.  

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус техник шикастланган. Автобус ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид