Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланади
Юбилей санани Ўзбекистонда ҳам юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастури белгилаб олинди.
«Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида» президент қарори имзоланди.
Унга кўра, Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузилади. У юбилей санани юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлайди.
Чора-тадбирлар дастурида:
- Махтумқули Фироғийнинг «Танланган асарлари» ҳамда унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган илмий мақолалар тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
- давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон ва Туркманистон кино усталари ҳамкорлигида Махтумқули Фироғийга бағишланган бадиий фильм яратиш;
- шоир ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида спектакль саҳналаштириш;
- ёш хонандалар ўртасида «Махтумқули шеърлари билан айтиладиган энг яхши қўшиқлар ижрочиси» республика танловини ўтказиш;
- Бадиий академиянинг марказий кўргазмалар залида ўзбек ва туркман халқларининг дўстлик ва қардошлик алоқаларини тараннум этувчи тасвирий санъат асарлари кўргазмасини ташкил этиш;
- Хива шаҳрида Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «Махтумқули ижодининг ўзбек адабиёти ва санъатида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш;
- мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим ташкилотлари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш;
- 2024 йил октябрь ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Махтумқули Фироғий хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказиш тадбирлари кўзда тутилган.
Туркман халқининг улуғ фарзанди Махтумқули Фироғий нафақат туркий халқлар, айни пайтда жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида алоҳида ўрин эгаллаган атоқли шоир ва мутафаккирдир. У 1724 йилда туғилган. Хивадаги машҳур Шерғозихон мадрасасида таълим олган.
Махтумқули туркман шеърий тилини сезиларли даражада ўзгартириб, уни халқ нутқига яқинлаштирган. Шунингдек, у туркман адабиёти учун анъанавий бўлган араб-форс ўлчовидан воз кечиб, унинг ўрнига бўғинлар тизимини жорий қилган.
1807 йилда вафот этган ва Эронда дафн этилган.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025