Спорт | 15:05 / 21.02.2024
20219
1 дақиқада ўқилади

«Бавария» Тухелни истеъфога чиқаради

Томас Тухел мавсум якунида «Бавария» билан хайрлашадиган бўлди. 

Фото: Reuters

Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришган.

«Клуб ва жамоа бош мураббийи Томас Тухел ҳамкорликни белгиланган муддатдан аввал якунлашга қарор қилишди. Шартнома 2025 йилнинг 30 июн кунигача имзоланган бўлса-да, келишув 2024 йилнинг 30 июн куни бекор қилинади. Клуб бош директори Ян-Кристиан Дрезен ва Томас Тухелнинг дўстона суҳбатидан кейин шундай қарорга келинди», - дейилади клуб хабарида.

Мюнхен клуби сўнгги уч ўйинда мағлубиятга учраб, Бундеслигада пешқадам «Байер»дан 8 очкога ортда қолмоқда.

Аввалроқ, клубдаги бир қатор футболчиларнинг жамоа устози билан муносабати совуқлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид