Жаҳон | 15:55 / 21.02.2024
22065
5 дақиқада ўқилади

Россиядан қайтарилган болалар ва Авдийивкадан чиққан аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 727-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РФ қўшини Украинага дрон ва ракеталар билан ҳужум қилди. Украина ҚК маълумотига кўра, 23 та дроннинг барчаси уриб туширилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
  • РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия қўшини Херсон областининг Днипр дарёси чап соҳилида жойлашган Кринки посёлкаси эгаллангани ҳақида маълум қилди, Украина қуролли кучлари ёзда бу ерда ўз плацдармини ташкил этганди. Украина томони ҳозирча бу борада изоҳ бермади.
  • Германиядаги ҳукмрон коалиция Украинага узоқ масофага ҳаракатланувчи қуроллар бериш тўғрисидаги резолюцияни тайёрлади. Катта эҳтимол  билан гап Киев анчадан буён сўраб келаётган Taurus ракеталари ҳақида бормоқда. Ҳужжатнинг ўзида ракеталар ҳақида тўғридан тўғри гап кетмаган.
  • Россияда айблов томони Қуръони каримни ёққан Никита Журавел учун 3,5 йиллик қамоқ жазоси сўради. Тергов айбланувчи Украина хавфсизлик хизмати топшириғи бўйича ҳаракатланган деб ҳисобламоқда.
  • Москва суди Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатган сиёсатчи Леонид Гозманни сиртдан ҳибсга олди. Гозман Россияда яшамайди.
  • ФХХ Екатеринбургда Россия ва АҚШ фуқароси бўлган аёл давлатга хиёнат бўйича қўлга олинганини маълум қилди. У Украина қуролли кучлари учун пул йиғишда айбланмоқда.
  • АҚШ Алексей Навалнийнинг ўлими ва Украинадаги урушнинг икки йиллиги муносабати билан Россияга қарши санкцияларнинг йирик пакетини анонс қилди. Ҳозирча ҳеч қандай тафсилотлар маълум эмас.

Украиналик болалар Россия ва Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларидан қайтиши

47 ёшли Виктория Волин области ҳудудида, Беларус билан чегара яқинида ўзининг 16 ёшли қариндоши Олександрни кутмоқда. Олександр Россия оккупацияси остидаги Луҳанск шаҳрида мактаб-интернатда ўқиган ва яшаган. У — Қатар воситачилигида 20 феврал куни Россия ва Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларидан қайтарилган 11 нафар украиналик болалардан энг каттаси.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина-Беларус чегарасидаги минивэнда ўтирган аёл ва бола. 2024 йил январ ойи охирида Украина Олий радасининг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитро Лубинец айни вақтга келиб Киев 517 нафар болани қайтаришга эришгани ҳақида айтганди (энди бу миқдор 528 нафарга етди). Кенг кўламли уруш бошидан буён, украин расмийларига кўра, Россия ва оккупация қилинган ҳудудларга қарийб 20 минг бола депортация қилинган. Россия томони ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан 700 мингга яқин бола олиб чиқилганини билдирган.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина ва Беларус чегарасида украиналик болаларни кўтариб турган кишилар
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
36 ёшли украиналик Сергий ўз қариндошлари — 10 ёшли Жасмин ва 13 ёшли Лев билан
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Босиб олинган Авдийивканинг панорама кўриниши

Вайрон бўлган Авдийивканинг кўриниши. Россия армияси ушбу шаҳар томон фаол ҳарбий ҳаракатларни 2023 йил октябрида бошлаганди — ва катта йўқотишларга учради. 17 феврал куни РФ қуролли кучлари шаҳарни ўз назоратига олди.
Минобороны РФ / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Авдийивкадан чекинган украин аскарлари портретлари

Украина қуролли кучларининг 30 ёшли жангчиси Андрий
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
31 ёшли пиёда Андрий
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
42 ёшли ҳарбий хизматчи Володимир
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
41 ёшли украин аскари Микола
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Краматорскдаги вайронгарчилик

Краматорск 17 феврал куни ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари бир оила аъзолари бўлган: 46 ёшли аёл, 23 ёшли ўғил ва унинг бувиси. Қутқарувчилар уларнинг жасадларини турар жой биноси остидан чиқариб олишган.
Jose Colon / Anadolu / Getty Images

Путиннинг Шойгу билан учрашуви 

Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгунинг ҳисоботини тингламоқда. РФ мудофаа вазири Россия армияси Херсон областида, Днипро дарёсининг сўл соҳилида жойлашган ва ёздан буён Украина қуролли кучлари учун плацдарм вазифасини ўтаган Кринки қишлоғи эгаллангани тўғрисида ахборот берди. Украина томони Кринки эгалланганига муносабат билдирмади.
Александр Казаков / Спутник / AP / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк ўққа тутилиши вақтида ҳосил бўлган ўрани кўздан кечираётган терговчи. Шаҳарда Крупская номидаги кутубхона зарба остида қолган, шунингдек «ДХР ҳукумат уйи» яқинида ёнғин чиққан
Валерий Мелников / EPA / Scanpix / LETA
Донецк аҳолиси вакиллари шаҳар ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган аёл жасадига қарамоқда. Яна уч киши яраланган
Валерий Мелников / EPA / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид