Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус ва вилоят марказлари учун мингта автобус харид қилинади
Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун мингта автобус олиб келинади.
“2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига кўра, 2024 йилда Хитой банки Транспорт вазирлигига табиий газда ҳаракатланувчи 1000 дона автобус ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” корхонаси учун 200 дона электробус хариди учун жами 180 млн доллар миқдорида қарз маблағлари ажратади.
Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун 1000 дона сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи катта сиғимли автобуслар харид қилиш учун халқаро молиявий ташкилотдан 120 млн доллар жалб қилинади.
“Тошшаҳартрансхизмат” томонидан ҳаракат таркибини 200 дона катта сиғимли электробуслар ва улар учун қувватлаш ускуналарини харид қилиш йўли билан янгилашни ташкил этиш учун 60 млн доллар жалб қилинади.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
20:24 / 20.05.2025