Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагоглар аттестациядан ўтиш ва малака тоифасини олиш учун онлайн ариза топшириши мумкин
Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълим ҳамда мактабдан ташқари таълим соҳасидаги педагог кадрлар аттестациядан ўтиш ва малака тоифаси (лавозим) олиш бўйича ҳужжатларни my.gov.uz орқали топшириши лозим.
Уларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, ўрнига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилган.
Ариза топшириш: ҳар йили январ-феврал, август-сентябр ойларида амалга оширилади.
Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилганда эса давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўланади. My.gov.uz орқали мурожаат қилинганда, 10 фоиз чегирма берилади.
Мавзуга оид
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
15:41 / 28.04.2025
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади
11:58 / 25.04.2025