Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юк ва йўловчи ташишда автотранспортга йўл варақалари электрон юритилади
“Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 октябргача юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.
Бу даврда:
- электрон йўл варақалари Транспорт вазирлигининг Uztrans ягона интерактив ахборот тизимининг “Электрон йўл варақа” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва юритилади;
- электрон йўл варақалари автомобилда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан мустақил расмийлаштирилади;
- йўл варақаларининг қоғоз шаклидан фойдаланишни чекламаган ҳолда унинг электрон кўринишига босқичма-босқич ўтилади;
- электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди;
- мазкур тизим платформасини яратиш, жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш учун манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) танлов асосида жалб этилиши мумкин;
- тизимдан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.
Автомобилда юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун электрон йўл варақалари тизими платформаси жорий этилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025