Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024-йилда “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида 200 млн дарахт экилади
Бу “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида назарда тутилган.
Фармонга кўра, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши доирасида 2024 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида камида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатларини, қаламчаларини экиш, республикада 444 та яшил боғлар барпо этиш белгиланмоқда.
2024 йил 1 мартга қадар сув каналларини реконструкция қилиш ишларига Давлат бюджетидан қўшимча ажратилган 500 млрд сўм маблағлар доирасида камида 1,5 минг километр йирик каналларни бетонлаш ишларини якунлаш чоралари кўрилиши белгиланган.
Мамлакатимизда чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш учун 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган ҳамда соғлиғи ҳавонинг ифлосланишига таъсирчанлиги юқори бўлган бошқа фуқаролар зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилинади.
Экология софлиги сақлаш учун ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилади.
Жумладан, пойтахт Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Экологияга автомобиллар чиқинди газларининг зарарли таъсирини камайтириш учун пойтахтда ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:43 / 21.02.2025
2 туп дарахт кесган фуқаро 223 та кўчат экиб берди
21:37 / 20.02.2025
“Чўллаштириш авжида” — Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда
10:05 / 19.02.2025
Шахсан ҳоким бош-қош: Қувасойда 300 га яқин дарахт қўпориб ташланди
16:50 / 18.02.2025