Ўзбекистон | 16:40 / 23.02.2024
5606
1 дақиқада ўқилади

Чинозда 20 та жаримаси бор шахснинг Captiva’си жарима майдончасига жойлаштирилди

Фото: МИБ ахборот хизмати

Тошкент вилояти Чиноз туманида 230 миллион сўм кредит ва 20 та жаримаси бор фуқаронинг Captiva’си жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берган. 

Қайд этилишича, бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув бўлими томонидан вилоятнинг кўплаб ҳудудларида тадбирлар ўтказилмоқда. Чиноз туманида ўтказилган Автакон қўшма рейд давомида 231 миллион 232 минг 448 сўм банк кредит қарздорлиги ҳамда 20 та маъмурий жаримаси бўлган фуқаро аниқланиб, Captiva русумли автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Юқоридаги қарздорликлар ихтиёрий муддатда бартараф этилмаса, мазкур автотранспорт воситаси реализация қилиниб, сотувдан тушган пул қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Мавзуга оид