Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Туркманистонда жойлашган Султонсанжар тўғони реконструкциясида қатнашмоқда
News Central Asia ахборот агентлиги (Туркманистон) ўқувчилар эътиборини Ўзбекистон билан ҳамкорликда тузилган сув масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия ишига қаратди.
"Дунё" хабарига кўра, портал шу кунгача учта йиғилиш бўлиб ўтганини эслатиб ўтган ҳамда Ўзбекистон элчиси Акмал Қўчқоровнинг 5 феврал куни бўлиб ўтган брифингдаги сўзларидан иқтибос келтирган: "Ушбу комиссия доирасида иқлим ҳодисалари билан боғлиқ омиллар сувдан фойдаланиш ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун ўзаро ҳамкорликнинг барча жиҳатларини кўриб чиқиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз".
Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон билан биргаликда Туркманистон ҳудудида жойлашган Султонсанжар тўғони реконструкция қилинмоқда.
"Ҳозирда омбордан сув оқиб кетишини олдини оладиган бетон деворни ер остига ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу сув омборининг сиғимини 1 миллиард куб метрга ошириш имконини беради. Лойиҳа сувдан фойдаланиш бўйича масъул вазирликлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда", — дея дипломатик миссия раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради News Central Asia.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025