Ўзбекистон | 07:20 / 23.02.2024
4128
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга январда тижорат мақсадида қанча чет эл фуқароси келгани маълум қилинди

2024 йилнинг январ ойида жами 9 197 нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Фото: AP

Статистика агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистонга фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган мамлакатлар орасида Туркманистон етакчи – 6 448 нафар. Кейинги ўринда Тожикистон – 1 626 нафар.

Шунингдек: 

  • Афғонистон – 298 нафар;
  • Хитой – 137 нафар;
  • Туркия – 118 нафар;
  • Ҳиндистон – 109 нафар;
  • Корея Республикаси – 102 нафар;
  • бошқа давлатлар – 359 нафар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид