Жаҳон | 16:22 / 23.02.2024
18208
5 дақиқада ўқилади
Работине атрофидаги позициялар ва ракета ташувчида учган Путин. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 729-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украинадаги телеграм-каналларда мамлакат қуролли кучлари Херсон областининг оккупация остидаги қисмида жойлашган Подо-Калиновка қишлоғи яқинида тўпланган рус ҳарбийлари устига зарбалар йўллагани акс этган видео тарқалди. Украина қуролли кучлари зарба берилганини тасдиқлаган. РФ мудофаа вазирлиги полигонга ҳужум ҳақидаги хабарларни изоҳламаган.
- «Важние истории» Донецк области Волноваха шаҳри яқинидаги полигонда саф тортиб турган вақтда зарбага учраб ҳалок бўлган 68 нафар ҳарбийнинг шахсини тасдиқлади. Кейинроқ Байкалорти ўлкасидаги Борзинский райони раҳбари Роман Гридин тўрт ҳарбий ўлими ҳақида хабар берди.
- Аннексия қилинган Қримда Украинанинг «Ґрати» нашри журналисти Лутфия Зудиевага «ОАВ эркинлигини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича иккита протокол тузилди.
- Володимир Зеленский Олий радага муддатли хизматга чақирилганларни демобилизация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. Ҳужжатда муддатли хизматга чақирилганларга қачон жавоб берилиши айтилмаган, аммо бу президент фармони билан бўлиши айтилган. Рада 23 феврал куни қонунни тасдиқлайди.
- Бундестаг Украинага «узоқ масофага ҳаракатланувчи қуроллар»ни етказиб бериш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Немис нашрлари «узоқ масофага ҳаракатланувчи қуроллар» формулировкаси Украинага Taurus ракеталарини етказиб беришни назарда тутиши ҳақида ёзмоқда, Киев бундай ракеталарни анчадан буён сўраб келмоқда.
Кун кадри. Краматорск ўққа тутилиши қурбонларига ёдгорлик
Украинларнинг озод этилган Работинедаги позициялари
Орихивда инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши
Путин товушдан тез учадиган Ту-160М самолётида парвоз қилди
Мавзуга оид
11:31
AFP: Украина Курск областидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024