Ўзбекистон | 17:30 / 23.02.2024
5357
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарнинг бирида автомобил шиналари ёқилгани аниқланди
Тошкент вилояти экология бошқармаси Зангиота тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан назорат тадбири ўтказилди.
Қайд этилишича, рейд давомида «Мевазор» МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаатига асосан иссиқхоналар фаолияти ўрганилган. Текширув давомида фуқаролар Н.А ва У.К. иссиқхонани иситишда автомобил шиналари ёққани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Фуқаролар келгусида бундай ҳолатларни содир этмаслиги тўғрисида огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
08:14 / 14.11.2024
Тошкент вилоятида “закладчиклар” қўлга олинди
15:05 / 12.11.2024