Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўловчи ташишни ҳисобга олиш бўйича рақамли ҳужжат айланишининг синов лойиҳаси ишга туширилади
1 апрел куни Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишни ҳисобга олиш бўйича рақамли ҳужжат айланишининг олти ойлик тажриба-синов лойиҳаси ишга туширилади.
Лойиҳада йўловчи ва юк ташиш билан, шу жумладан нотижорат асосда шуғулланадиган компаниялар иштирок этади. Йўловчиларни шахсий автомобилларида ташийдиган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар лойиҳада иштирок этмайди.
Электрон йўл варақалари ташувчиларнинг ўзлари томонидан – "Электрон йўл варақаси" ягона платформасида рўйхатдан ўтказилади. Платформа Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
Халқаро йўловчи ва юк ташиш учун ҳам электрон, ҳам қоғоз варақалар расмийлаштирилади. Ички ташувлар учун фақат электрон варақалар расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
15:34 / 10.04.2025
«Ўзбекистон инвесторлари куни» яна 7 та шаҳарда ташкил этилади
14:00 / 09.04.2025
Ўзбекистонда уч йилда ноёб металлар бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилади
09:18 / 07.04.2025