Британия махфий маълумотлар эвазига россиялик амалдорларга фуқароликни таклиф қилмоқда — ОАВ
Таъкидланишича, Бу Россияга қарши психологик уруш воситаларидан биридир.
Буюк Британия ҳукумати идоралари «муайян вазиятларда» дезертирлик ва махфий маълумотлар эвазига россиялик амалдорларга пул ва фуқароликни таклиф қила бошлади. Бу ҳақда Британиянинг iNews нашри хабар берди.
Royal United Services Institute мудофаа таҳлил марказининг катта илмий ходими, профессор Марк Галеотти сўзларига кўра, бу восита нафақат разведка манбаларини жалб қилишини, балки Россия президенти Путин қалбига «қўрқув солади».
«Одамлар мана шу имтиёзга эга бўлиш умидида инглизларга маълумот беришни хоҳлаши ёки узатиши мумкин, бу эса Путинни хавотирга солади. Путин ва унинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкасблари қалбида пайдо бўладиган параноянинг ўзи ҳам фойдали қуролдир. Чунки бу улар ўтмишда Буюк Британияга саёҳат қилган ёки бошқа шунга ўхшаш алоқаларга эга бўлган амалдорларга шубҳа билан қарашини англатади. Шундай қилиб, бундай ташаббуслар кўпинча Россия элитаси ичида келишмовчилик ва шубҳаларни тарқатишга қаратилган психологик уруш операцияларининг бир қисмидир», деди профессор.
Профессор Галеоттининг айтишича, Кремлнинг Украинага бостириб киришининг дастлабки босқичида Россия хавфсизлик соҳасида ишлайдиган ҳар қандай шахсга рухсатсиз хорижга чиқишни тақиқлаган. Бу эса Путиннинг дезертирликдан қўрқишини кўрсатади.
Манбаларнинг эслатишича, Британия «Совуқ уруш» давридан бери махфий маълумотлар эвазига паспорт бериш амалиётидан фойдаланиб келмоқда.
Мавзуга оид
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
21:14 / 20.11.2024
Британияда 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқлардан чеклаш масаласи кўриб чиқилади
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:53 / 20.11.2024