Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва Россияда қурбонлар хотирланди, фронтда эса жанглар давом этмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 731-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина қуролли кучлари Азов денгизи устида россияликларнинг А-50 самолёти уриб туширилгани ҳақида маълум қилди. Самолёт ҳалокати ҳақида z-пабликлар ҳам ёзишган — аммо уларнинг версиясига кўра, бунга «дўстона зарба» сабаб бўлган (яъни самолёт Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари хатоси туфайли уриб туширилган). РФ мудофаа вазирлиги вазият юзасидан изоҳ бермаган.
- «Украинская правда» хабарига кўра, Азов денгизи ҳудудида А-50 қулаши оқибатида россиялик 10 ҳарбий ҳалок бўлган.
- Запорижжя областининг РФ томонидан аннексия қилинган қисми губернатори Евгений Балицкий оккупацияни қўллаб-қувватламаган украинлар ёппасига сургун қилиниши ҳақида гапирди.
- Украина Олий радаси Зеленскийнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар ва уруш бошидан буён армиядан қйтарилмаган аскарларни демобилизация қилиш тўғрисидаги қонунини маъқуллади.
- Байкалорти ўлкаси расмийлари Донбассдаги Волноваха шаҳри яқинидаги Трудовске қишлоғида полигонга зарба берилиши оқибатида ушбу региондан бўлган 16 ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади. BBC рус хизмати ушбу зарба оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлганини хабар қилган.
- Москва аҳолиси Украинадаги урушнинг икки йиллиги муносабати билан Леся Украинка ёдгорлигига гуллар келтиришди.
- Москвада полиция сафарбар қилинган ҳарбийларнинг рафиқалари уюштирган акция вақтида журналистларни қўлга олди.
- Еврокомиссия президенти, Италия, Канада ва Белгия бош вазирлари кенг кўламли урушнинг икки йиллигида Киевга ташриф буюрди.
- Липецкда дронлар Россиядаги энг йирик пўлат қуйиш заводига (НЛМК) ҳужум уюштирди.
- Россия қўшини Украинага дрон ва ракеталар билан ҳужум қилди. Одессада турар жой биноси вайрон бўлган, бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган.
Киевдаги ёдгорлик
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Вишгородда «Қаҳрамонлар хочи»
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Ирпиндаги Романовский кўприги остида хотира акцияси
Киев атрофидаги Ирпин шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи шу номли дарё устидан ўтган Романовский кўприги кенг кўламли босқиннинг илк кунидаёқ украин ҳарбийлари томонидан портлатилган — РФ қуролли кучлари пойтахтга юриш қилмаслиги учун. Унинг ёнидан ўтиш жойи ташкил этилган, урушнинг илк ҳафталарида Ирпин ва Киев областида ишғол этилган бошқа аҳоли яшаш манзилларидан ўн минглаб кишилар Украина назорати остидаги ҳудудларга шу ўтиш жойи орқали эвакуация қилинган. Шу билан бирга, кўприк Россия армияси томонидан мунтазам равишда ўққа тутиб турилган — отишмалар вақтида кўприк остидаги харобаларда яширинган одамлар акс этган кадрлар Россия тажовузи шафқатсизлиги ва ноинсонийлиги тимсолларидан бирига айланганди. Уруш бошланганининг икки йиллигида Романовский кўприги остида ҳалок бўлган барча украин ҳарбийлари хотирасига маросим ташкиллаштирилди.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Россияда «Тихий протест»
Россия шаҳарлари аҳолиси ҳам босқиннинг икки йиллигини хотирлашди — аммо мамлакатдаги репрессив қонунчилик туфайли ҳатто хотира акцияларини ҳам «тихий протест» форматида ўтказишга тўғри келади. Шу билан бирга, 24 феврал куни Алексей Навалний ўлимига тўққиз кун бўлганди — шу муносабат билан ҳам россияликлар кўчаларда яккалик пикетларга чиқишди, ибодатхоналарда навбатда туришди ва сиёсий қатағонлар қурбонлари ёдгорликларига гуллар келтиришди. Акциялар иштирокчилари қўлга олинди. «ОВД-Инфо» маълумотига кўра, 24 феврал куни жами 49 киши ушланган.
Санкт-Петербург
«Бумага»
«Бумага»
Москва
SOTAvision
Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги позициялари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Одесса ўққа тутилиши оқибатлари
Одесса области раҳбари Олег Кипер 23 февралга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар регионга дронлар ва Х-31П ҳамда Х-22 типидаги ракеталар билан ҳужум қилганини хабар қилди. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тўққизта дронни уриб туширди, дея маълум қилган мулозим. Учувчисиз учар аппаратлардан бири корхона ҳудудига тушган ва ёнғин келиб чиққан. Ўтни ўчириш чоғида қутқарувчилар бир киши жасадини топишган, харобаларни тозалаш вақтида яна икки кишининг жасади чиққан.
Россия армиясининг аннексия қилинган Қримдаги таъмирлаш базаси
Виктор Коротаев / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025