Жаҳон | 14:14 / 27.02.2024
7293
2 дақиқада ўқилади

Германия ТИВ: Бербокнинг Украинага ташрифи Россия дрони туфайли қисқартирилди

Берлин Германия ташқи ишлар вазирининг Украина жанубига сафари чоғида Россия разведкачи учувчисиз учоғи билан содир бўлган воқеани расман тасдиқлади.

Фото: DPA / SCANPIX

Германия ҳукумати расмийлари 26 феврал, душанба куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия разведкачи учувчисиз учоғи туфайли Украина жанубига икки кунлик эълон қилинмаган ташрифи дастурини ўзгартиришга мажбур бўлгани ҳақидаги ОАВ хабарларини расман тасдиқлади.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Кристиан Вагнер ҳукумат матбуот анжуманида айтганидек, воқеа 25 феврал куни, Украинада Бербок дастурининг сўнгги нуқтасида содир бўлган. Дрон ва у Россияга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам вазир хавфсизлигини таъминлаган Украина хизматларидан, ҳам немис тансоқчилар жамоасидан олинган.

Дронлар ёрдамида разведка

«Россиянинг ушбу разведкачи учувчисиз учоғи пайқалгач, ташриф дастурини қисқартиришга ва зудлик билан автомашиналар карвонини ҳаракатга келтиришга қарор қилинди, - деди Вагнер. - Сиз можаро зонасида бўлганингизда бу оддий ҳаракат йўналиши. Бу фронт чизиғидан 50 километр узоқликда содир бўлган». Унинг сўзларига кўра, дрон бир муддат колоннани кузатиб, кейин орқага бурилиб учиб кетган. 

Германия Ташқи ишлар вазирлиги вакили воқеани Россиянинг Анналена Бербокка қарши ҳаракати сифатида баҳолашдан бош тортди ва «бу Украинадаги одамлар, айниқса ушбу минтақада ҳар куни рус разведкачи учувчисиз учоқларига дуч келадиганлар қайғули кундалик ҳаёти эканлигини айтди». Билдирилишича, бундан ҳаракатлардан қисқа вақти ўтиб ҳаво ҳужумлари юз беради.

Германия Мудофаа вазирлиги вакили полковник Арне Коллацнинг қўшимча қилишича, Германия бўлимлари Украинада содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги маълумотни нафақат Украина хизматларидан, балки бошқа ҳамкор давлатлар разведка хизматларидан ҳам олади. Улар, Коллацга кўра, «жойида сенсорлар ёки маълумот манбаларига эга». 

Мавзуга оид