Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung қўлга тақиладиган эгилувчан смартфонни намойиш этди
Cling Band – бу бир қурилмага бирлаштирилган смартфон ва ақлли соат.
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси MWC 2024 технологик кўргазмасида билагузукка айланадиган мослашувчан смартфон концепциясини намойиш этди. Янги маҳсулот Cling Band деб номланади.
Samsung Cling Band – бу бир қурилмага бирлаштирилган смартфон ва ақлли соат, деб ёзди Android Headlines. У оддий смартфон ҳажмидаги эгилувчан OLED дисплей билан жиҳозланган. Йиғиладиган механизм туфайли уни билакка ўраш ва улкан дисплейли соатга айлантириш мумкин.


Аввалроқ, Motorola ҳам шунга ўхшаш нарсани кўрсатган эди. Аммо Samsung концепцияси юрак уриш тезлиги сенсорини ҳам ўз ичига олади, яъни у ҳам фитнес-трекернинг бир тури. Орқа камера ҳам мавжуд, аммо унинг ўлчамлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Концептли телефоннинг хусусиятлари ҳам ошкор этилмаган.
Бу концептуал қурилма бўлгани учун нарх ёки ишлаб чиқариш санаси йўқ. Аммо, мутахассислар фикрига кўра, яқин йилларда янги шакл омилларида мослашувчан смартфонлар, шу жумладан, бир вақтнинг ўзида смартфон ва соат сифатида фойдаланиш мумкин бўлганларни кўришимиз мумкин.
Мавзуга оид
10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди
09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди
20:48 / 16.04.2025
Россияда дирижабллар даври қайтгани эълон қилинди
17:30 / 29.03.2025