Ўзбекистон | 12:03 / 28.02.2024
3441
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон стратегик шерикликни ривожлантирмоқчи

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Покистон элчисини қабул қилди.

Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Покистон элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди.

«Дунё» хабарига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникация соҳаларида ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Икки томонлама ва кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид