Жаҳон | 17:51 / 28.02.2024
17706
5 дақиқада ўқилади

Европада фермерлар намойиш қилмоқда, Покровск аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 734-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Европа парламенти Украинага 50 миллиард евро миқдоридаги ёрдам ажратиш учун овоз берди.
  • РФ мудофаа вазирлиги Донецк областининг Авдийивка шаҳри ҳудудида америкаликларнинг Abrams русумли танкларидан биринчиси яксон қилингани ҳақида хабар берди. Украина бу маълумотни изоҳламаган.
  • Эммануэл Макрон Европа мамлакатлари Украинага қўшин юбориши мумкинлигини истисно этмади. Бошқа давлатлар раҳбарлари, жумладан АҚШ президенти ҳам бунга жавобан бундай режа йўқлигини маълум қилишди.
  • Дмитрий Песков агар алянс ҳарбийлари Украинада пайдо бўлгудек бўлса, Россия ва НАТО ўртасида тўғридан тўғри қуролли тўқнашув келиб чиқиши муқаррар эканини айтди.
  • «Мемориал» раҳбари Олег Орлов урушга қарши мақоласи учун икки ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этилди, у ўз мақоласида Путин режимини фашистлар билан тенглаштирганди.
  • Украина қуролли кучлари бир кун ичида Россиянинг Су-34 русумли иккита самолёти уриб туширилган ҳақида маълум қилди.
  • Володимир Зеленский Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон билан учрашди. Улар Украинанинг «тинчлик формуласи»ни амалга оширишни муҳокама қилишган.

Донецк области фронт чизиғидаги вазият

Часив Яр фронт чизиғидан беш километр масофада жойлашган. У Россия армияси томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда — шаҳарга артиллерия ва дронлар орқали зарбалар йўлланади. Часив Яр нисбатан баландликда жойлашган, украин қўшини таъминот чизиғи шу ердан ўтади.

Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Фронт чизиғи яқинида сигирларини боқаётган чўпон
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Комсомолская кўчасида Афғонистондаги уруш фахрийларига ўрнатилган ёдгорлик ўрнидаги вайрона
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press

Покровскда тинч аҳоли эвакуацияси 

Украинлар оиласи Покровскдаги эвакуация поездида — Донецк областида Украина қуролли кучлари назорати остидаги бу шаҳар оккупация қилинган Донецкдан тахминан 50 километр, фронт чизиғидан 40 километр масофада жойлашган.
Svet Jacqueline / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Svet Jacqueline / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Svet Jacqueline / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Европадаги фермерлар намойиш қилишда давом этмоқда. Бунинг сабабларидан бири — украин маҳсулотлари божсиз киритилиши

Полша, Германия ва Франция фермерлари 2023 йилдан буён намойиш қилиб келмоқда. Бу йилда уларга Белгия, Италия, Греция, Литва ва Латвиядаги ҳамкасблар қўшилди. Фермерлар дизел ёнилғиси нархи ошиши, ҳукумат субсидияларини қисқартириш режалари ва Европа иттифоқининг иқлим сиёсатига қарши — шунинг учун улар шаҳарлар кўчаларини тракторлар билан тўсиб қўйишмоқда.

Марказий ва Шарқий Европадаги фермерлар ҳолатини Украинадаги уруш ўзгартириб юборди. 2022 йилда Евроиттифоқ Украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилишига божлар ва квоталарни бекор қилди, бундан ташқари, ЕИ ва Украина ўртасида юк ташувларини соддалаштириш тўғрисидаги келишув кучга кирди. Натижада қўшни мамлакатлар украинларнинг арзон маҳсулотлари билан тўлмоқда — маҳаллий фермерлар эса бунга қарши намойишлар ўтказмоқда, энг йириклари — Полшада бўлиб ўтмоқда

Варшавадаги Фан ва маданият саройи ҳовлисида тўпланган намойишчилар. 2024 йил 27 феврал
Sergei Gapon / AFP / Scanpix / LETA
Брюсселдаги норозилик акцияси вақтида Белгия махсус кучлари жангчилари устига пичан сепаётган трактор. 2024 йил 26 феврал
Nicolas Maeterlinck / Belga / AFP / Scanpix / LETA
Испаниялик фермерлар Мадридда намойиш қилмоқда. 2024 йил 26 феврал
Juan Medina / Reuters / Scanpix / LETA
Франция президенти Эммануэл Макрон ва Франция қишлоқ хўжалик вазири Марк Фено фермерлар билан Париждаги Халқаро қишлоқ хўжалик ярмаркаси очилишида гаплашмоқда. 2024 йил 24 феврал
Christophe Petit Tesson / Reuters / Scanpix / LETA
Фермерлар Грециянинг Лариса шаҳри марказида пичан ёқишмоқда. 2024 йил 27 феврал.
Apostolis Domalis / EPA / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид