Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик инвесторлар Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига сармоя киритмоқчи
Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг Stephen Simeon Limited компанияси директори Бийи Олоко билан музокаралар ўтказилди.
"Дунё" хабарига кўра, учрашув давомида Бийи Олоко Ўзбекистонга сўнгги йиллар ичида бир неча бор ташриф буюрганини билдирди ҳамда айни пайтда республикада телекоммуникациялар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва инвестицион муҳитнинг барқарорлиги унда лойиҳаларни амалга ошириш истагини уйғотганини маълум қилди.
Бийи Олоко мамлакатда фаолият олиб бораётган мобил алоқа минораларини хусусийлаштириш ҳисобига алоқа бозорида янги тижорат тизимини яратиш истагида ҳамда бу лойиҳага 10 миллион доллар сармоя киритишга тайёр.
Музокаралар якунида Британия томони 18-20 март кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилаётган Offshore Outsourcing Tour тадбирида ҳамда 2 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш истагини билдирди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025