Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания Ўзбекистонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга қизиқиш билдиряпти
Ўзбекистон элчихонасида Испания Сенатининг қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва озиқ-овқат бўйича комиссиясининг озиқ-овқат масалалари бўйича спикери Антонио Луэнго ҳамда BioGreen Road компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
«Дунё» хабарига кўра, музокаралар чоғида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Сенатор Антонио Луэнго Испаниянинг қурғоқчил минтақаларидан бири, ёғингарчилик кам, тупроғи тошлоқ бўлган Мурсия провинцияси ҳам худди Ўзбекистон каби экинларни суғориш учун сув ресурслари етишмаслиги муаммосига дуч келаётганини маълум қилди.
Сув танқислиги кузатилаётган Мурсия провинциясида оддий суғориш режимида 1 гектар майдонни суғориш учун сув сарфи ўртача 5,5 минг кубометрни ташкил этади. Томчилатиб суғоришдан фойдаланганда сув сарфи 4 минг кубометргача, BioGreen Road технологиясидан фойдаланганда эса 2 минг кубометргача камаяди.
Учрашув якунида яқин вақт ичида BioGreen Road компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
10:06 / 04.04.2025