Журналист Ибрат Сафо ИИБга «суҳбатга» чақирилди
BBC ўзбек хизмати журналисти Ибрат Сафо Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига «суҳбатга» чақирилган. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилган.
«Мени «топиш»дан аввал у [милиция ходими] икки марта 68 яшар, нафақадаги ўқитувчи опамни безовта қилган ва Чилонзор тумани «РУВД»сига келишини айтган. Мен опамга борманг дедим. Лондондан телефон қилдим», — деди у.
Унга кўра, Лондонда BBC журналисти бўлиб ишлаган фаолияти давомида бу каби ҳолат биринчи марта содир бўлмоқда. «Қизиғи, мен 2017 йилдан бери Чилонзорда «прописка»да турмайман, «пропискам» Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида», деди у.
Чилонзор ИИБ ходими «Жасур» тўлиқ исм-шарифи ва рутбасини айтишдан бош тортди, деган Ибрат Сафо. Ходим журналист интернетда Ўзбекистон ҳақида «негатив» ёзгани учун «президент администрацияси қошидаги оммавий ахборот воситаларини мониторинг қилувчи марказ»дан топшириқ олганини айтган.
Ибрат Сафо ўз постида ҳеч қандай исм-шарифлар келтирмаганини, шунчаки вазият ҳақида «тадбиркор, экс-ҳоким ўз оғзи билан Magic City`га эгалигини» айтганидан кейин гапирганини билдирган.
«Шундан норози бўлишибди. Жасурнинг неча ёшлиги ё журналистика борасидаги билимини билмайман, лекин у мени „патриот“ бўлмасликда айблади ва бундай постларни ёзишни тўхтатишимни буюрди. У ўзининг „патриот“ эканини ҳам айтди. Айнан қандай мавзуларда ёзишим мумкинлиги ҳақида маслаҳат сўраганимда, жавоб бермади. Қачон Ўзбекистонга келишимни билишга уринганида, ундан авиачипта сўраганим ҳам негадир унга ёқмади. Энди шикоятини Ташқи ишлар вазирлигига жўнатар экан», — деб ёзди журналист суҳбат BBC студиясида ёзиб олинганини таъкидлаб.
1 феврал куни Тошкент шаҳри собиқ ҳокими, Akfa компаниялар гуруҳи асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг еттита компаниясини сотганини маълум қилганди. Улар орасида 2021 йил июн ойида Миллий боғ ўрнида очилган Magic City парки ҳам бор эди. Лойиҳанинг инвестори Akfa таркибига кирувчи Stargate Systems бўлган. Компания 20,79 гектар парк ерини 49 йиллик ижарага олганди.
Мавзуга оид
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024