Иқтисодиёт | 13:28 / 29.02.2024
19289
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Кувайтга чорва моллари экспорти йўлга қўйилиши мумкин 

Мамлакат дипломатлари кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Бунёд Охунов ва Кувайтнинг AlMawashi компанияси раиси ўринбосари, савдо сектори раҳбари Мўтаз Ясин ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

Фото: Kun.uz

«Дунё» хабарига кўра, унда Ўзбекистондан чорва молларининг Кувайтга экспортини йўлга қўйиш ҳамда мазкур йўналишдаги лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Мўтаз Ясин ўзбек томонини AlMawashi компанияси фаолияти билан таништирди. Унинг айтишича, компаниянинг Кувайтда 20 миллион кв м майдонни эгаллаган ферма хўжалиги ва 35 та сотув дўконлари мавжуд. Компания йирик ва майда шохли чорва ҳайвонларини асосан Австралия ва Жанубий Африкадан сотиб олди.

Онлайн музокаралар якунида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Кувайт компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид