Жаҳон | 16:29 / 29.02.2024
14430
4 дақиқада ўқилади

Путинни «қидирув»га берган украинлар ва Белгородда эвакуация машғулотлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 735-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Днестрбўйидаги қурултойда иштирок этган депутатлар «Молдова босими кучаяётгани» туфайли Россиядан «ёрдам» сўради.
  • Financial Times Украинада ғарбнинг махсус топшириқли жангчилари бўлинмаси мавжудлигини хабар қилди. Bild маълумотига кўра, ғарблик ҳарбийлар юқори технологияли қуролларни дастурлашда ёрдам кўрсатмоқда.
  • Телеграм-каналлар Украина қуролли кучлари 27 феврал куни HIMARS орқали Донецк областидаги Оленивка посёлкасида мукофотлаш тадбирига йиғилган ҳарбийлар устига зарба бергани ҳақида хабар тарқатди. Камида 19 киши ҳалок бўлиб, 12 киши яраланган, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида зобитлар, жумладан бўлинма командири ва командир ўринбосари ҳам бор.
  • Россиядаги «тақиқланган артистлар» рўйхатида бўлган «Комсомолск» гуруҳи оккупация остидаги Мелитопол шаҳрида концерт берди.
  • Купянском районе Харкив области Купянск районидаги темирйўлга зарба йўлланиши оқибатида бир киши ва олти ёшли қиз ҳалок бўлди.
  • Сочида оқ-кўк-оқ рангли байроқ илова қилинган пост туфайли чанғи учиш бўйича икки карра Россия чемпиони Николай Зимирев ҳибсга олинди.

Белгородда эвакуация бўйича машғулот 

Белгород аҳолиси ва ўз ўзини мудофаа қилиш отряди кўнгиллилари ўқув эвакуациясида иштирок этмоқда: бу Украина томонидан зарба берилаётган вақтдаги фавқулодда вазиятда қандай ҳаракатланишни назарда тутади
AFP / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбий Белгороддаги турар жой ҳовлисида ўқув тревогаси вақтида
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жангчилари

Украинанинг «Холодний Яр» 93-алоҳида механизациялашган бригадаси зенитчилари Донецк области Бахмут йўналишидаги позицияларига кетмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
93-алоҳида механизациялашган бригада зенитчилари Бахмут атрофидаги позицияда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут йўналишидаги зенитчилар рақиб дронини ўққа тутмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Фронт бўйидаги Орихив шаҳри ҳаёти

Орихив — Запорижжядан тахминан 60 километр жануби-шарқда ва оккупация остидаги Токмакдан камида 40 километр шимолда жойлашган шаҳар. Област ҳарбий маъмуриятига кўра, Орихивнинг 95 фоиз қисми вайрон бўлган. Орихив учун фаол ҳарбий ҳаракатлар 2022 йил баҳорида бошланганди — ўшанда украин армияси шаҳарни сақлаб қололган ва уни фронт чизиғидан 10 километр масофадаги муҳим логистик марказга айлантирганди. 2024 йил февралида Украина ҚК Россия қўшини Орихив йўналишида куч тўплаётгани ва шаҳарга юриш қилишга ҳозирланаётгани ҳақида хабар берган.

Орихивга кириш жойида снарядлар зарбасига учраган шаҳар номи ёзилган белги
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги фронт чизиғи яқинидаги Орихив шаҳрида вайрон бўлган кўп қаватли уй
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Полиция ходими Орихивда шикастланган хусусий уй атрофида ишламоқда
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Орихивда яшовчи 64 ёшли Светлана ўзининг шикастланган уйи ертўласида. Урушга қадар шаҳар аҳолиси сони 15 минг киши бўлган. 2023 йил кузига келиб уларнинг аксар қисми эвакуация қилинганди, Орихивда 700 нафар атрофидаги аҳоли қолган.
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Украина хавфсизлик хизмати қидирувида бўлган гумонланувчилар доскаси. Унда — Владимир Путин ҳамда Запорижжя областининг Россия томонидан тайинланган губернатори Евгений Балицкийнинг ориентировкалари акс этган
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид