Икки ҳудудда кучли таъсир қилувчи дорилар яширин айланмасига чек қўйилди
Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди.
Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган Van Holl автобуси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган. Транспорт воситасини кўздан кечириш натижасида автобуснинг салон қисмида 120 дона “Фенобарбитал-3Н 100 мг” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилган.
Олдиндан тезкор кузатувга олинган Қўқон - Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаро М.А. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси Бектемир тумани ҳудудида белгиланган тартибда тўхтатилган.
Автомашина кўздан кечирилганда орқа ўриндиқда турган қизил рангли, электр токи ёрдамида ишлайдиган печка ичига аввалдан яшириб жойлаштирилган 1 турдан иборат, жами 896 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 10.10.2024
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
09:00 / 09.09.2024