Ўзбекистон | 09:46 / 01.03.2024
6637
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
2024 йил 1-7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республика тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиши эҳтимоли бор:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида.