Ўзбекистон | 07:20 / 01.03.2024
1609
2 дақиқада ўқилади

«Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ишга туширилади

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли тизимни яратиш мақсадида 2025 йил 1 январгача “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими ишга туширилади.

“Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди 

2024 йил 1 октябрдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қуйидагилар амалга оширилади:

  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун – юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қиймати 100 фоизи миқдорида молиявий жарима қўллаш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан тўхтатиб туриш;
  • сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (шу жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини инспекция томонидан тўхтатиб туриш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли тизимни яратиш мақсадида 2025 йил 1 январгача “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими ишга туширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид