Ўзбекистон | 07:51 / 01.03.2024
8057
1 дақиқада ўқилади

Тошкент жамоат транспортида бир кунда ташилган йўловчилар сони айтилди

“Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортида бир кунда қанча йўловчи ташилганини маълум қилди. 

Фото: Kun.uz

2024 йил 28 феврал куни:

  • йўналишга чиқарилган автобуслар сони - 1 587 (142 фоиз ўсиш)
  • ташилган йўловчилар сони - 1 103 795 (159,1 фоиз ўсиш)
  • қатновлар сони - 21 249 (145,2 фоиз ўсиш).

Худди шу кўрсаткичлар 2023 йил 28 феврал куни:

  • йўналишга чиқарилган автобуслар сони - 1 118;
  • ташилган йўловчилар сони - 693 882;
  • қатновлар сони - 14 629 тани ташкил этган.

Аввалроқ аёлларга автобус ва юк машиналарини ҳайдашга рухсат берилганди.

Аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:

  • юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;
  • йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.

Мавзуга оид