Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Ўзбекистон олий таълим тизимида янги лойиҳани амалга ошириш таклифи билан чиқди
Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг Integrated Qualifications Framework (IQF) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
«Дунё» хабарига кўра, Британия томони Ўзбекистон таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, касб-ҳунар таълими сифатини янада ошириш, уни олий таълим билан интеграция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.
IQF вакиллари Британия таълим тизимининг 8 та даражаси тўғрисида батафсил маълумот берди. Қайд этилишича, мактаб битирувчилари учун Level 2 (GCSE) ва Level 3 (A level) даражалари сертификатларини Pearson ва Cambridge каби дунёда тан олинган ташкилотларнинг касбий ўқув дастурларида таҳсил олиш орқали қўлга киритиш имконияти мавжуд.
Учрашув якунида Integrated Qualifications Framework компанияси вакилларининг янги лойиҳаларни амалга оширишни йўлга қўшиш мақсадида шу йилнинг 12-14 март кунлари Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
17:17 / 22.05.2025