Яман ҳусийларининг ҳужумидан сўнг Қизил денгизда биринчи марта кема чўкиб кетди
Белиз байроғи остидаги Rubymar кемасига ҳужум 18 феврал куни Қизил денгизни Адан кўрфази билан боғловчи асосий сув йўлида содир этилган.
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги халқаро юк кемаларига охирги бир неча ой давомида ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилмоқда, бироқ ҳужумлар оқибатида биринчи марта кема чўкиб кетди.
Bild нашрининг ёзишича, Белиз байроғи остидаги Rubymar кемасига ҳужум 18 феврал куни Қизил денгизни Адан кўрфази билан боғловчи асосий сув йўли Боб ул-Мандиб бўғозида содир этилган. Яман ҳукуматига кўра, жиддий зарар кўрганидан сўнг, кема бошқарувсиз қолиб, шимолга ҳаракатланган ва кейинчалик чўкиб кетган.
Бундан ташқари, АҚШ ҳарбийлари кеманинг чўкиши атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Қайд қилинишича, Rubymar 41 минг тонна ўғит ташиган. Бундан ташқари, кема атрофида бир километр узунликдаги нефт қолдиқлари пардаси пайдо бўлган. Кема экипажи ҳужумдан сўнг Африканинг Жибути давлатига эвакуация қилинган.
2023 йил ноябр ойидан бошлаб, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусий исёнчилар Қизил денгиз орқали ўтувчи кемаларга ҳужум қила бошлади. Аввалига фақат Исроил билан боғлиқ кемалар ҳужумга учради, аммо кейинчалик бошқа мамлакатлар, жумладан Америка кемалари ҳам нишонга олинди. Эслатиб ўтамиз, Сувайш канали ва Қизил денгиз орқали ўтадиган ушбу йўналиш Европа ва Осиё ўртасидаги энг қисқа йўл ҳисобланади.
12 январ куни АҚШ ва Британия Ямандаги ҳусийларга қарши илк зарбаларини бошлади. Хабар қилинишича, зарбага учраган объектлар орасида радар тизимлари, дронлар, баллистик ракеталари, қанотли ракеталарни сақлаш ва учириш жойлари бор.
Мавзуга оид
10:40 / 31.10.2024
Ҳусийчилар Қизил ва Араб денгизларида учта кема нишонга олингани ҳақида хабар берди
20:11 / 07.10.2024
WSJ: «Қурол барони» Виктор Бут яна савдога қайтди. У ҳусийчиларга автомат сотиш битимида қатнашди
14:51 / 03.09.2024
Ҳусийчилар Қизил денгизда иккита нефт танкерига ҳужум қилди
11:01 / 26.08.2024