Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ўзбек мутахассисларини стажировкага қабул қилади
Ўзбекистон Британия билан миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш борасидаги ҳамкорликни жадаллаштиради.
Мамлакатнинг Лондондаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ва Британия Миллий статистика идораси ходимлари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, унда халқаро сифат моделларини жорий этиш ва миллий статистик регистрларни юритиш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида агентлик вакиллари Британия томонини халқаро сифат менежменти ва юритиш тизимларини жорий этиш ҳамда статистика регистрларига тизимли хизмат кўрсатиш амалиёти ва хорижий ҳамкорларнинг корхоналар статистика регистрларни юритиш тажрибаси билан таништирди.
Британия Миллий статистика идораси вакиллари Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатиш, ўзбек мутахассисларини стажировкага қабул қилиш ва тренинглар ўтказиш учун ўз вакилларини мамлакатга юборишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025