Ўзбекистон | 07:20 / 04.03.2024
3141
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга гепатитга қарши дорининг еттинчи партияси етиб келди

Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши дори воситасининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етказиб берилди.

Фото: «Дунё» АА

"Дунё" хабарига кўра, умумий 12 дона қутиларда 6720 дона дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона C ва B гепатитига қарши дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди.

Ҳозирги кунга қадар вазни 13,4 тоннага тенг бўлган мазкур дори воситалари Мисрдан мамлакатга босқичма-босқич юборилди.

Мавзуга оид