Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асака туман прокурори ўринбосари ва ИИБ тергов бўлинмаси собиқ ходимини қўлга олди
Андижон вилояти Асака туманида мансабдор шахслар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Асака тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси собиқ ходими Асака тумани прокурори ўринбосари орқали мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини ўзгартириб, тергов ҳаракатлари давомида аниқланган зарар суммасини қайта назорат-ўлчов тадбирлари ўтказиш орқали камайтириб бериш эвазига, айбланувчининг яқинларидан 15 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида собиқ терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Андижон вилоят прокуратураси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинди. Ҳозирда уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
19:09 / 14.05.2025