Ўзбекистон | 07:30 / 05.03.2024
5453
1 дақиқада ўқилади

Хотин-қизлар бакалавриатнинг қайси йўналишини кўпроқ битираётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022-2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишини 40 215 нафар хотин-қиз талаба битирган. 

Фото: Статистика агентлиги

Статистика агентлиги хабарига кўра, битирувчи хотин-қизлар сони энг кўп таълим соҳасида қайд этилган – 20 355 нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган соҳалар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • санъат ва гуманитар фанлар – 6 094 нафар;
  • табиий фанлар, математика ва статистика – 3 557 нафар;
  • муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 755 нафар;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 2 105 нафар;
  • хизматлар – 1 277 нафар;
  • қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 1 192 нафар;
  • бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 156 нафар;
  • ахборот-коммуникация технологиялари – 868 нафар;
  • ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 856 нафар.

Мавзуга оид