Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Исроилнинг сулҳ таклифини рад этди, аммо музокараларни давом эттиришга тайёр
Ҳамасчилар Исроилдан ўт очишни сўзсиз ва доимий тўхтатишни талаб қилмоқда.
Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Ғазо секторида Исроил таклиф қилган сўнгги сулҳ битимини рад этди, бироқ воситачилар иштирокида мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Гуруҳ баёнотига кўра, Исроил «ўт очишни доимий тўхтатиш, кўчирилганларни орқага қайтариш, Ғазо секторидан чиқиб кетиш ва Фаластин халқи эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ мажбуриятлардан қочишда давом этмоқда».
«ҲАМАС Фаластин халқининг талаб ва манфаатларини рўёбга чиқарадиган келишувга эришиш учун воситачилар орқали музокараларни давом эттиради», дейилади баёнотда.
ҲАМАС делегацияси музокараларни давом эттириш учун шу ҳафта бошида Қоҳирага борган эди. Музокара иштирокчилари таркибига воситачи давлатлар: Қатар, Миср ва АҚШ вакиллари кирди. Бироқ Исроил Қоҳирага делегация юборишдан бош тортди, чунки ҲАМАС унга гаровга олинганларнинг исм-шарифи ёзилган рўйхатини тақдим қилмаган.
EFE агентлигининг таъкидлашича, ҲАМАС бундай рўйхатни туза олмайди, чунки унда барча гаровга олинганларнинг қаердалиги ёки ҳолати тўғрисида маълумот йўқ. Уларнинг баъзилари алоҳида камералар ёки бошқа ҳарбийлаштирилган гуруҳлар томонидан асирда сақланмоқда.
Исроил Ғазода гаровга олинган 130 киши қолаётганига ишонади, улардан 99 нафарини тирик деб ҳисоблайди.
ҲАМАС рад этган келишув шартлари 40 кунлик сулҳ ва Ғазо секторида гаровда сақланаётган 40 нафар исроилликларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 404 фаластинлик маҳбусга алмашишни ўз ичига олган эди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025